Ултратовуш аппаратларида ишлаш ва амалий маҳоратни ошириш курслари
Октябрь 2024

Лойиҳа Ултратовуш шифокорларининг амалий маҳоратларини ошириш мақсадида ташкил этилди.
  • Medion Академияси
  • Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Амалиёт курслари ўз ичига қуйидаги
маълумотларни олади:
    • Тингловчиларни замонавий ультратовуш диагностикаси ускуналари турлари ва уларнинг датчикларини техник тавсифлари ва имкониятлари ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш;
    • Замонавий ультратовуш диагностикаси биофизик ва инновацион технологиялари (эхографик тасвирни ифодалаш: B-, M-, PW-, CW-, CDV-, PD-, THI-, Elasto режимлари) ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш;
    • Ултратовуш диагностикаси ускуналарида эхографик тасвирни мақбуллаштириш алгоритмлари (қадамлари) ҳақидаги билимларини янгилаш;
    • Ултратовуш диагностикаси ускуналарида эхографик тасвир орқали аъзолар биометрик параметрларини ўлчаш ва ҳисоблаш малакасини такомиллаштириш;
    • Эхографик тасвирларни ултратовуш диагностикаси ускуналари хотирасида сақлаш (архивлаш - хотирага олиш ва хотирадан қидириб топиш) малакасини такомиллаштириш;
    • B-, M-, PW-, CW-, CDV-, PD режимларда тасвирини оптималлаштириш бўйича малака компитентсияси янада такомиллаштирилиши;
    • Ултратовуш диагностикасининг янги технологиялари - допплерография, ҳажмли эхография, эластография режимларида тасвирни оптималлаштириш бўйича амалий компитентсиялари такомиллаштирилиши;
    • Ултратовуш диагностикаси ускуналарини сифатли бошқаришни: инсон организмининг турли аъзоларнинг биометрик параметрларни туғри ўлчаши, эхографик тасвирни архивлаши борасидаги малакаси янада такомиллаштирилиши.
Малака ошириш курслари ўқитувчиси
  • Мирюсупов Мирқосим Мирсаматович
    41 йиллик Педагогик тажрибага эга
    Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (аввалги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) 1-Ултратовуш диагностикаси кафедраси катта укитувчиси
Ултратовуш аппаратларида ишлаш ва амалий маҳоратни ошириш курслари учун рўйхатдан ўтиш